Қибрай тумани “Янги Ўнқӯрғон” маҳалласида барча қулайликларга эга ҳусусий мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди

0

Қибрай туманида таълим-тарбия тизимини тубдан такомиллаштириш, эртанги кунимизнинг муносиб давомчиларини камолга етказишда, уларни ҳар томонлама қӯллаб қувватлашда туман ҳокимлиги томонидан ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Туманнинг Янги Ӯнқӯрғон маҳалласида барпо этилган болажонлар учун барча замонавий шароитларга эга мактабгача таълим ташкилоти очилиш маросимида иштирок этган туман ҳокими Мирагзам Миркасимов ва 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи У.Жӯраев яратилган қулайликлар билан танишиб, ташкилотчиларга ӯз миннатдорчилигини билдирди.