Тошкентда россиялик машҳур артистлар иштирокида концерт бўлиб ўтади

0

Россиялик таниқли қўшиқчилар – Тимати, Мот, Джиган ва бошқа рус юлдузлари Тошкентда концерт беради.

Июль ойида пойтахтда россиялик таниқли юлдузлар иштирокида концерт бўлиб ўтади. Ушбу тадбир «Мульти Фест» деб номланди.

Тадбир бўлиб ўтадиган жой ва унинг вақти аллақачон маълум. Фестиваль 22 июл куни соат 19.00 да “Ҳумо Арена”да ўтказилади. Концертда Тимати, Джиган, Мот ва Назима каби россиялик ижрочилар иштирок этишади. Шунингдек, тадбирда асли тошкентлик бўлган Ternovoy ҳам қатнашади.

У «Песни на ТНТ» рус шоусида Terry тахаллуси остида шухрат қозонди ва шундан сўнг Black Star мусиқий ёрлиғига қўшилди. Ўтган йили март ойида мусиқачи компанияни тарк этган.

Чипталар нархи 150 000 мингдан 1,3 миллион сўмгачани ташкил қилмоқда.

Уларни онлайн ва касса орқали сотиб олиш мумкин.