Ўлимга маҳкум этилган марокашлик ёлланма аскарнинг отаси Путинга хат ёзди (видео)

0

Хатнинг қисқача мазмуни шундай:

– Иброҳим Саадун Украинага 2019 йилда “фақат ўқишини давом эттириш мақсадида” келган.

– йигит ёшлиги сабабли мулоқот доирасини тўғри танлай олмаган.

– 2021 йилда “Иброҳимни Украина армиясига шартнома асосида хизматга таклиф қилишган. Холбуки, ўғли бу ҳақида отасига хабар бермаган, маслаҳатлашмаган”.

– “Биз Иброҳимнинг Украина шарқидаги фронт линиясига жўнатилганини ҳатто хаёл қилмаганмиз. Чунки шу йилнинг март ойида ўғлимиз билан алоқа узилиб қолган”;

– “Иброҳим- тажрибасиз ёшларга ёмон таъсирлар ва манипуляциялар қурбони бўлди”

– “Ҳурматли Владимир Владимирович, биз сизнинг меҳрибонлигингиз ва донолигингизга умид қиламиз. Ахир сиз ҳам Отасиз ва оталик туйғуларини яхши тушунасиз … Биз сизнинг ўғлимизни авф этишингизни умид қилиб қоламиз”.

Эслатиб ўтамиз, Иброҳим ва икки нафар британиялик ёлланма Мариупольда қўлга олинган. ДХР Олий суди уларни ўлим жазосига маҳкум этган.