Бугун Фарғонага (муз) сел келиш хавфи бор

0

Бугун, 3 июль кундуз куни республика бўйича қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистонда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. «Ўзгидромет» бу ҳақда хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилояти тоғ олди ва тоғли ҳудудлари бўйича гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин, баъзи жойларда шамол 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 36-41°, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 43-45° гача бўлади.

Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 39-41° бўлади.

Тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 30-35° бўлади.