Фарғонада кўчада севган қизини уриб, бошига тепган йигитга суд ҳукми ўқилди

1

Фарғона вилояти Данғара туманида 25 июнь куни йигит кўчада севган қизини уриб, бошига тепгани хабарлар интернетда тарқалган эди. Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати йигитга суд ҳукми ўқилганини маълум қилди.

Келтирилишича, ўзаро таниш бўлган фуқаролар А.Д. ва Н.Т. ўртасида рашк туфайли келишмовчилик юзага келган. Қизнинг телефонига номаълум шахсдан хабар келгани воқеага сабаб бўлган. Бунинг оқибатида Навбаҳор маҳалласи ҳудудида А.Д. Н.Тни қўл ва оёқлари билан уриб, тепиб воқеа жойидан кетиб қолган.

Ҳодиса асосида тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриб чиқиш учун вилоятнинг Данғара туман судига юборилган. Унинг натижасига кўра, йигитга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасига асосан 7 суткалиқ қамоқ жазоси тайинланган.

 

1 ТА ФИКР

Comments are closed.