Фарғонада уйида марихуана сақлаган фуқаро ушланди

0

26 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШХББ Фарғона вилояти бўйича ходимларининг тезкор маълумотига асосан шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Жўйдам маҳалла ҳудудида яшовчи Қ.Б.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, яшаш хонадони ертўласидан 15 дона сариқ рангли қоғоз ўрамда ҳамда 1 дона сигарет қутисида марихуана гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.