Нукус кўчаси қонга тўлгани ҳақида ёлғон хабар тарқатган польшалик журналист узр сўраб чиқди

0

Бир муддат аввал ижтимоий тармоқларда Нукус кўчасининг қонга тўлгани айтилаётган видео ва суратлар тарқалди.

Маълумотларга асосан, мазкур ёлғон хабарни ўзининг твиттер саҳифасида эълон қилган польшалик Агнешка (Agnieszka Pikulicka-Wilczewska) Ўзбекистонда истиқомат қилувчи мустақил журналист бўлиб, у New Eastern Europe журналининг собиқ муҳаррири ва Журналист аёллар коалицияси аъзоси ҳисобланади. У инсон ҳуқуқлари ва можаролар билан боғлиқ мавзуларда кўп ёзган, асосан постсовет ҳудуди, Афғонистон ва Ливанга эътибор қаратган. Унинг мақолалари Al Jazeera English,  The Guardian,  Foreign Policy, The Diplomat, Eurasianet ва бошқа оммавий ахборот воситаларида чоп этилган.

У иккита академик китобни таҳрир қилишда қатнашган: «Украина ва Россия: одамлар, сиёсат, тарғибот ва истиқболлар» (2015) ва «Миграция ва Украина инқирози: икки мамлакат истиқболи» (2017). Таъкидлаб ўтилишича, ҳозирда у Ўзбекистондаги биринчи ҳисобот китоби устида ишламоқда.

Сал аввал Агнешканинг тарқатган хабари ёлғон бўлиб чиқди. Видеода акс этган кўчадаги қизил ранг «сув тўплари»нинг ранги бўлган.