Қуйи Чирчиқда савдо мажмуаси ёниб кетди (видео)

0

3 июль куни соат 13:22 да Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани Дўстобод шаҳарчаси Бибихоним кўчасида жойлашган савдо мажмуасида ёнғин содир бўлди. Бу тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган, дея хабар бермоқда ФВВ.

Қайд этилишича, 8 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:26 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:19 да ўраб олинган ва соат 14:32 да ўчирилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин натижасида савдо мажмуасининг тахминан 400 кв.м майдони ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда»,-дейилади хабарда.

uznews.uz