Японларга бу ёқмади

0

Япония ҳукумати Россиянинг Сахалин-2 нефт-газ лойиҳаси бўйича ҳаракатларига “қаттиқ жавоб” беришга ваъда бермоқда, деб ёзади “Yomiuri” газетаси.

Японияга газ етказиб берувчи ушбу лойиҳада икки япон компаниясининг 20 фоиздан ортиқ иштироки бор. Президент Путин ўз фармони билан бутун лойиҳани бошқаришни махсус яратилган Россия давлат компаниясига топширди.

Айтганча, аввалроқ Япония Россиянинг 33 миллиард долларга яқин активларини “санкциялар” доирасида музлатиб қўйган эди.