Абдулла Қурбонов автоҳалокатга учради

0

Музаффар Қурбонов отасининг соғлиғи ҳақида маълумот берди.
Хонанда Абдулла Қурбонов 2 июль, шанба куни автоҳалокатга учрагани маълум бўлди.

Унинг автоҳалокатга учраганини ўғли Музаффар Қурбонов тасдиқлади. Ижтимоий тармоқларда бунга у машинани маст ҳолатда бошқаргани сабаб бўлгани айтилган. Бироқ, Музаффар Қурбонов бу ёлғон эканини, отаси хизматга кетар вақтида машинани уриб олганини айтди. Шунингдек, ҳозирда отасининг соғлиғи яхши эканини таъкидлади.