Ундирилган буғдойдан тайёрланган юз учун ниқоблар юздаги доғлар, ажинларни кетказади. Тери эластиклигини тиклайди ва силлиқлашиб, оқартиради.
Бунинг учун бизга 1 ошқошиқ ундирилиб, майдаланиб, бўтқа ҳолатига келтирилган буғдой массаси ва 1 ошқошиқ қатиқ керак бўлади.
Барчаси аралаштирилиб, 15 дақиқага салқин жойга қўйилади.
Тайёр бўлган ниқобни юзга суртишдан аввал юзлар тозалаб ювилади. Юзга суртиб, 20 дақиқадан сўнг илиқ сув билан ювилади.