Дмитрий Песков: Қорақалпоғистондаги тартибсизликлар Ўзбекистоннинг ички иши

0

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Қорақалпоғистондаги воқеалар Ўзбекистоннинг ички иши эканини маълум қилди.

«Ўзбекистон бизнинг иттифоқчимиз, у дўст мамлакат, у бизнинг жуда муҳим ҳамкоримиз. Ўзбекистонда содир бўлаётган ҳамма нарса шу давлатнинг ички ишидир ҳамда республика раҳбариятининг фаол ҳаракатлари билан мавжуд муаммолар ҳал қилинишига ишонамиз”, — дейди Дмитрий Песков.