Европа Иттифоқи санкцияларнинг бажарилишини назорат қилувчи агентлик яратиш ҳақида ўйламоқда

0

ЕИ махсус департамент яратиш ғоясини муҳокама қилмоқда, унинг вазифаси Европа Иттифоқи мамлакатлари санкцияларни қандай амалга ошираётганини назорат қилишдир, деб ёзади якшанба куни Италиянинг Il Core 24 Ore газетаси.

Еврокомиссия аъзоси, молиявий барқарорлик масалалари бўйича масъул Мейрид МакГиннесс бу таклифни қўллаб-қувватлади.

Тахминларга кўра, янги тузилма ўз иш тамойиллари бўйича АҚШ Ғазначилиги ҳузуридаги мавжуд Молиявий активларни назорат қилиш идорасига (OFAC) ўхшайди.

Газетанинг қайд этишича, ЕИда бундай тузилмани яратиш масаласи ҳозирда барча санкциялар, жумладан, Россияга қарши ҳам бевосита Европа Иттифоқига аъзо давлатлар томонидан амалга оширилаётгани ва уларнинг ҳаммаси ҳам бирдек яхши эмаслиги билан боғлиқ.

РБК