Икки киши акула қурбони бўлди

0

Мисрнинг Хургада шаҳрида икки киши акула қурбони бўлди.

Миср Атроф-муҳит вазирлиги, Ал Арабияга таяниб, яна бир аёлнинг ўлими ҳақида эълон қилди.

Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари келтирилмаган, бироқ Daily Mail нашрига кўра, иккинчи марҳум Руминиядан келган сайёҳдир.

Воқеа туфайли Қизил денгизнинг ҳудуддаги бир қисми сузиш учун ёпилди.