Криштиану ва «Барса»!

0

Криштиану Роналдунинг агенти Жорже Мендеш ўз мижозининг хизматларини Испаниянинг «Барселона»сига таклиф қилди.

Жорий трансфер ойнасида юлдуз ҳужумчи Криштиану Роналду фаолиятини қаерда давом эттириши ҳақида кўплаб миш-мишлар тарқалмоқда. Испания ОАВларининг ёзишича, футболчининг янги потенциал клубларидан бири «Барселона» бўлиши мумкин. Португалиялик агент кутилмаганда футболчини «Барселона»га сотиб олиш таклифи билан чиқди.

Роналду ўтган мавсум бошида «Юнайтед»га ўтган эди. Аммо кейин у клубини ўзгартириш истагини билдирди, чунки Манчестер Чемпионлар лигасига чиқа олмади.

Ўтган мавсумда футболчи АПЛда 30та ўйинда майдонга тушиб, 18та гол урди ва 3та голга ассистентлик қилди.