Президент Мирзиёев Тоқаев билан Қорақалпоғистондаги можаролар бўйича суҳбатлашди

0

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали суҳбатлашди. Суҳбатдошлар икки томонлама ва минтақавий кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилдилар.

Қосим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон раҳбариятининг Қорақалпоғистонда барқарорликни таъминлашга қаратилган қарорлари ўз вақтида қабул қилинганини таъкидлади. Қозоғистон Президенти Шавкат Мирзиёевга Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум ўтказишда муваффақият тилади ва бу воқеа қардош Ўзбекистонда кенг кўламли сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар дастурини амалга оширишда муҳим лаҳза бўлишини таъкидлади.

Давлат раҳбарлари Қирғизистонда бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви кун тартибини ҳам муҳокама қилдилар.