Қурбон ҳайитида ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади

0

Президент фармонига мувофиқ, 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган. Шунга кўра, Қурбон ҳайити байрами давомида иш ҳафтасининг туридан қатъи назар 4 кун дам олади.

Жумладан:

● 9 июль (шанба) – Қурбон ҳайити байрами;

● 10 июль (якшанба) – дам олиш куни;

● 11 июль (душанба) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;

● 12 июль (сешанба) – 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 16 июль (шанба) дан кўчирилган дам олиш куни.