Рубль доллар ва еврога нисбатан қийматини йўқотмоқда

0

4 июль душанба куни Москва биржаси старт олганда доллар 56,5 рублга, евро 58,9 рублга кўтарилган.

Биржа сайтида берилган сўнгги маълумотлар шу ҳақда гувоҳлик бермоқда.

«Финмаркет» маълумотларига кўра, 4 июль куни эрталаб нақд доллар сотиб олиш ва сотишнинг ўртача курси бўйича бир доллар 60/64,5 рублни ташкил этган. Рубль якшанба кунидан кейин долларга нисбатан қийматини йўқотишда давом этган. Мосбиржанинг ўтган жума кунги савдо якунлари бўйича, бир доллар 54,5 рублга баҳоланган эди. Бир евро нархи ҳам 2,85 рублга қимматлашиб 56,54 рублга етган.

Ҳукумат жорий ҳафтада кўриладиган чора-тадбирларни муҳокама қилмоқда, дейилади хабарда.