Шакира Пикега «кутилмаган сюрприз»лар тайёрламоқда

0

Ажрашишга қарор қилган Жерар Пике ва Шакира фарзандлар масаласида келиша олишмаяпти. Колумбиялик қўшиқчи икки фарзандини Майамига олиб кетишни истаётган бўлса, футболчи уларни ўзи билан олиб қолмоқчи. Улар ҳозир адвокат ёллаб, суд жараёнига тайёргарлик кўришмоқда.

Пике ва Шакира яқинда учрашиб, фарзандлар масаласида ўзаро гаплашишди. Аммо Жерар фарзандларини онаси билан АҚШга кетиши учун рухсат бермагани Шакиранинг жаҳлини чиқарди. У Пикега шахсий ҳаёти билан боғлиқ сирларни кенг оммага ошкор қилиш билан таҳдид қилди.

Аёл Пикенинг оиласи билан ёнма-ён яшай олмагани туфайли футболчи билан ажрашишга қарор қилган.

«Шакира барча нарсага тайёр. У Пикенинг аёлларга нисбатан муносабатига кўника олмади, аммо Шакира эрини хиёнат қилади, деб ўйламаганди. Унинг одамлари Пике ҳақида маълумот тўпламоқда. Бу иш бўйича баъзи сюрпризлар бор бўлиб, у ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Шундай нарсалар борки, улар Жерарга зарба бўлади», – деди вазият билан яхши таниш бўлган манба.

Ўз навбатида, хотинининг характерини яхши билган Пике Шакира унга қандай зарба бериши мумкинлигини яхши ҳис этмоқда.