Техасдаги отишмада уч киши ҳалок бўлди

0

Техаснинг Халтом-Сити шаҳрида содир бўлган отишмада уч киши, жумладан ҳужум қилган шахс ҳалок бўлди, тўрт киши яраланди.

Бу ҳақда полицияга таяниб NBCFWD телеканали хабар бермоқда.

Яраланган уч полициячи касалхонага ётқизилган.

Полиция маълумотларига кўра, ҳужум қилган шахс ўз жонига қасд қилган.

26 июнь куни Американинг Такома шаҳрида (Вашингтон) отишма натижасида саккиз киши яралангани хабар қилинган эди.