АҚШ фуқаролари бўлган Маршалл ва Эбру Самарқандда никоҳдан ўтишди

0

Улар аввалги саёҳатларида Ўзбекистонни ёқтириб қолишганини айтмоқда.
АҚШдан келган сайёҳлар Маршалл Маер ва Эбру Кан қонуний никоҳ маросимини Самарқанд шаҳрининг Регистон майдонида ўтказишди.

 

Сайёҳларнинг айтишича, улар Ўзбекистон тарихи ва маданиятини аввалдан яхши ўрганишган ва бир неча йил олдин сайёҳ сифатида келиб юртимизни яхши кўриб қолишган.

 

Шу сабабли, ўзларининг ҳаётларидаги шундай муҳим кунни Ўзбекистонда бўлишини ният қилишган.