Пике янги қаллиғи 20 ёшли қиз

0

«Барселона» ҳимоячиси Жерар Пике хотини Шакира билан ажрашгач, шахсий ҳаёти билан боғлиқ маълумотларни қаттиқ сир сақлашга уринмоқда. Шу кунларда одамлар футболчини 20 ёшли қиз билан кўришган. Ҳозирча унинг шахси аниқ эмас.

Пике эса у билан шартнома имзолагани ҳақида хабар тарқалди. Келишувга кўра, қиз футболчининг шахсий ҳаёти билан боғлиқ маълумотларни сир сақлаши ва бу ҳақда матбуотга лом-мим демаслиги лозим. Бу ҳақда журналист Марко Кьяцца хабар тарқатди.

Испаниялик ўйинчи сўнгги пайтларда ўзи ҳақида матбуотда тарқалаётган хабарлардан хавотирга тушиб қолган ва ўзини ёмон ҳис қилмоқда. Шу боис, у матбуотдан ва ижтимоий тармоқлардан ўзини олиб қочмоқда.