«Қамчиқ» довонлари орасида қолиб кетган шахс қутқариб олинди

0

Кеча, 4 июль куни соат 13:15 ларда «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасининг навбатчи диспетчерлик хизматига тоғда одам қолиб кетгани ҳақида маълумот келиб тушган.

Шунга кўра, қутқарувчилар айтилган манзилга зудлик билан етиб борган. Маълум бўлишича, Андижон вилоятидан келган 3 нафар фуқаро дам олиш мақсадида «Қамчиқ» довонининг «Ертош» қишлоғига бориб баланд тоққа чиқишган ва натижада 1 нафар фуқаро баланд тоғдан тушолмай қолиб кетган.

Қутқарувчилар томонидан олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари натижасида фуқаро хавфсиз жойга олиб тушилиб, амалий ёрдам кўрсатилди.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.