Сардор Умурзоқов Афғонистон делегацияси билан музокара ўтказди

0

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Афғонистон саноат ва савдо вазири вазифасини бажарувчи Нуриддин Азизий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда инвестициялар, савдо, транспорт ва логистика соҳасидаги ўзбек-афғон ҳамкорлиги кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр алмашилди. Юқоридаги йўналишларнинг ҳар бири бўйича қўшма ташаббусларни амалга оширишга оид навбатдаги тадбирлар келишиб олинди.

Мулоқот доирасида “Термиз—Мозори Шариф—Кобул—Пешовар” транс-афғон темир йўлини қуриш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳам кўриб чиқилди. Июль ойининг иккинчи ярмида темир йўл йўналиши бўйлаб дала тадқиқотлари ташкил этишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон томони афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатишни давом эттириш ва Афғонистон билан устувор йўналишларда ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини билдирди.