Таниқли миллиардер Алишер Усмонов Ислом Каримов даврида Ўзбекистонга ёрдам беролмаганини айтди

0

Таниқли миллиардер Алишер Усмонов Forbes журналига берган интервьюсида биринчи президент Ислом Каримов даврида Ўзбекистонга ёрдам беролмаганини айтган.

Унинг айтишича, айни пайтда Ўзбекистонда бизнес қилиш учун барча шароитлар яратилган: пахта, мева-сабзавотлар ва рангли металлга пул тикиш мумкин. Шунингдек, Усмонов олган фойдасини четга ташиб кетмасликка ваъда берган.

Алишер Усмонов бугунги кунда Ўзбекистонда металлургия, уяли алоқа, цемент ишлаб чиқариш, туризм ва тиббиётга пул тиккан.