Туркманистон Ўзбекистон раҳбариятининг конституциявий тузумни ҳимоя қилиш борасидаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди

0

Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги Қорақалпоғистон ҳудудида юз берган воқеаларга ўз муносабатини билдирди. Вазирлик мамлакат Ўзбекистонга зарур бўлган барча ёрдамни кўрсатишга тайёр эканини маълум қилди.

“Ишончимиз комилки, кўп асрлик халқнинг донолиги, тажрибаси ва узоқни кўзлаганлиги юзага келган қийинчиликларни енгиб ўтишга, илғор ва барқарор тараққиётни таъминлашга ёрдам беради”, — дея қўшимча қилди Туркманистон ТИВ.