Зеленский Украинани тиклашни ҳарбий ҳаракатлар тугамасдан бошлаш ниятида

0

Украина президенти Владимир Зеленский ҳарбий ҳаракатлар тугамасдан республика ҳудудини тиклашни бошлашни таклиф қилди. Бу ҳақда у Швейцариянинг Лугано шаҳрида бўлиб ўтган халқаро конференция иштирокчиларига видеомурожаатида айтиб ўтди, деб ёзади “ТАСС”.
Зеленский конференция иштирокчиларини “ҳозирги вақтда ҳаракат қилишга” чақирди ва “тактик ёрдам” зарурлигини айтди, бу эса мамлакатда ҳозир тикланиши мумкин бўлган ҳамма нарсани тезда тиклашдан иборат. Шу билан бирга, республика раҳбари Украинанинг катта ҳудуди учун иқтисодий, энергетика ва ижтимоий муаммолар долзарб эканлигига эътибор қаратди, улар қиш бошланишидан олдин ҳал қилиниши керак.

“Мактаб таълимини тиклаш, соғлиқни сақлаш, кўчирилганларни уй-жой билан таъминлаш, украиналикларнинг ишини кафолатлаш, энергияни муҳофаза қилиш – буларнинг барчаси ҳозир, айниқса қиш арафасида муҳим”, – дея тушунтирди президент.

Аввалроқ Луганодаги конференция давомида Европа Иттифоқи (ЕИ) Украина иқтисодиётини тиклаш режасини тақдим этиши маълум бўлган эди. Bloomberg маълумотларига кўра, Европа Иттифоқининг тегишли дастури икки минг саҳифадан иборат бўлиб, инфратузилма, хавфсизлик, иқлим, энергетика ва рақамли иқтисодиёт соҳасидаги лойиҳаларни акс эттиради.