Чақалоқлар учун сўрғич танлашда нималарга эътибор бериш лозим?

0

Шифокор Зуҳриддин Баҳриддинов:

-Чақалоқ вазнига
-Оғиз бўшлиғининг ўлчамига
-Кўкрак сути ёки аралашмани ичиш интенсивлигига (ютиниш билан боғлиқ муаммоларда сўрғич мумкин эмас)
-Боланинг ёшига (2 ёшдан ошган болаларга сўрғич бермаган маъқул)
-Сўрғичнинг нимадан тайёрланганлигига ва юмшоқлигига

Сўрғичдан фойдаланиш мобайнида қуйидагиларни билиш лозим!

-Бир сўрғичдан фақат бир бола фойдаланиши керак
-Сўрғич тешилган, шакли бузилган, ранги ўзгарган ёки деформацияланган бўлса, ундан фойдаланиш мумкин эмас
-Сўрғични камида 6-8 ҳафтада алмаштириб туриш лозим
-Сўрғични мунтазам равишда тозалаб ювиб, стерилизация қилиш талаб этилади;
-Сўрғични иссиқлик ёки қуёш нурларида қолдириш мумкин эмас.

«Соғлом ҳаёт»