Дунёдаги энг қиммат IT-компаниялари қайсилар эканини биласизми?

0

IT Park дунёдаги энг қиммат IT-компаниялар бешлиги тақдим қилди.

Рейтинг рақамли гигантларнинг бозор капиталлашувига асосланган.

Apple — 2,780 трлн доллар;
Microsoft — 2,311 трлн доллар;
Alphabet — 1,72 трлн доллар;
Amazon — 1,460 трлн доллар;
Meta Platforms (Facebook) — 839 млрд доллар.

1-ўрин — Apple 
Маълумотларга кўра, Apple 2,780 трлн доллар билан мутлақ етакчи бўлди. Унинг йиллик даромади 379 млрд доллар бўлиб, дунёдаги энг даромадли компания ҳисобланади.

Apple дунё бўйлаб кўп миллионли содиқ мухлисларга эга. Компаниянинг янги маҳсулотларини сотиб олиш учун улкан навбатлар юзага келади.

Бу эса Apple компаниясини дунёдаги энг обрўли ва изланувча брендлардан бирига айлантирмоқда.

2-ўрин — MicrosoftТехнологиялар соҳасидаги энг қиммат компаниялар рўйхатида иккинчи ўринни Microsoft эгаллади. Унинг бозор капиталлашуви 2,3 трлн долларни ташкил қилган.

3-ўрин — Alphabet

Alphabet компанияси учинчи ўринга мустаҳкам жойлашди. 2015 йилда дунёга машҳур Google ўз номини Alphabet’га ўзгартирган эди. Компания ҳозирда 30 дан ортиқ хизмат ва шўъба корхоналарини ўз ичига олади.

4-ўрин — Amazon

Тўртинчи ўринни Amazon эгаллади. Amazon технология соҳасидаги энг кўп ходимларга эга компания деб топилди.

Бундан ташқари, у дунёдаги энг қиммат акцияларга эга бўлган компаниялардан бири бўлиб турибди. Битта акциянинг нархи — 2 790 доллар.

5-ўрин — Meta Platforms (Facebook)

Рейтингнинг бешинчи ўрнида Facebook қайд этилди. У дунёдаги энг қиммат брендлардан бири ҳисобланади.

Ижтимоий тармоқ 2004 йил 4 февралда Марк Цукерберг томонидан ташкил қилинган. Ҳозирги кунда унинг кунига 2 миллиарддан ортиқ фойдаланувчиси бор.