Эрдоған Мирзиёевнинг Қорақалпоғистонда тинчликни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлади

0

Бугун Ўзбекистон ва Туркия президентлари ўртасида телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Туркия президенти давлат раҳбарининг Қорақалпоғистон Республикасида тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлади.

Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни, энг аввало, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларда кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, 2022 йил ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилоти саммити юзасидан фикр алмашилди.

Давлат раҳбарларини яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайити билан бир-бирини қутлади.