Эркак кишини аёлча кийинтириб, сўнг «шантаж» қилишди

0

Жиззах вилояти Бахмал туманида бир неча фуқаро танишини аёллар кийимида видеога олиб, сўнг интернетда тарқатмаслик учун ундан пул талаб қилишган.

Вилоят ИИБ хабарига кўра, улар шеригини аввал далага олиб борган ва ўша ерда аёлча кийинтириб, тасвирга туширишган. Шундан сўнг видеони интернетда тарқатиб юбориш билан таҳдид қилган.

Видеони тарқатмаслик учун жабрланувчидан 100 доллар ва 19,7 млн. сўм пул сўраган ва олиб қўйишган.

Айни пайтда ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган.