Фидойилар доим эл эътирофида

0

Туғуруқ жараёни кутилмаганда бошланган ҳомиладор аёлга автомашинада доялик қилган поликлиника мудираси Ҳилола Жамилова Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тақдирланди.
Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизматининг таъкидлашича, шифокорга вазир ўринбосари Элмира Боситхонова томонидан Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаевнинг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.

Ўз навбатида, фавқулодда вазиятларда ўзини йўқотмай, касб бурчини сидқидилдан бажаришда жонбозлик кўрсатаётган соғлиқни сақлаш тизимининг бундай фидойи ходимлари миллий тиббиётимизнинг янги имижини яратишда муҳим роль ўйнаши таъкидланди.