Жамоат жойида муштлашган шахсларга нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда

0

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълумотига кўра, 2022 йилнинг 05 июль куни 19:30 ларда Самарқанд шаҳрининг Даҳбед кўчасида жойлашган ўқув марказларидан бирининг бир гуруҳ ўқувчилари ўртасида юзага келган келишмовчилик оқибатида жанжал юзага келган.

Ҳодиса жойга ИИБ ходимлари етиб келиб жанжал бартараф этилиб, фуқаролар ҳудудий ИИБга олиб келиниб, ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Ҳозирда Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда .