Жонсон Лондоннинг Киевга 10 та ўзиюрар артиллерия мосламаларини топшириш ниятида эканлигини маълум қилди

0

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсоннинг идораси хабар беришича, Британия бош вазири Украина президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали мулоқоти чоғида яқин келажакда Киевга ўнта ўзиюрар артиллерия мосламасини, шунингдек, ўқ-дориларни етказиб беришни ваъда қилган.

“Бош вазир унга Британия ҳарбий техникаси, жумладан, яқин кунлар ва ҳафталарда мамлакатга кириб келадиган ўнта ўзиюрар артиллерия тизими ва ўқ-дорилар ҳақидаги сўнгги маълумотларни тақдим этди”, — дейилади ТАСС хабарида.

Аввалроқ ОАВ Австралия бош вазири Энтони Албанезе Украинага ҳарбий ёрдам сифатида 14 та бронетранспортёр ва 20 та Бушмастер зирҳли техникасини беришга ваъда бергани ҳақида хабар берган эди.