У ишдан бўшатилди.
Чунки унинг айби кўп эди. Кечириб бўлмасди айбини. Ишхонадаги ҳамма гувоҳ эди унинг айбига. Оқлаб бўлмасди гуноҳини. Шу сабабли ҳам ходимлар қистови билан бўшатилди.
Унинг ягона айби — ноҳақликка чидолмасди, ҳақиқат тарафдори эди у. Начора…
Ишдан бўшатилди у. Ҳали яна қанча ишдан бўшатилиши керак…
К. Аслонов