Нурдинжон Исмоилов Валентина Матвиенко билан учрашди

0

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов Россия Федерацияси кенгаши спикери Валентина Матвиенко билан учрашди.

Нурдинжон Исмоилов ўз сўзида Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар изчил ривожланиб бораётганини, кенг кўламли ўзаро ҳамкорликда сезиларли натижаларга эришилгани ҳақида тўхталиб ўтди.

Валентина Матвиенконинг таъкидлашича, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги парламент ҳамкорлиги доимо ишчанлик ва дўстона муҳитда ўтмоқда.

“Парламент дипломатиясини ривожлантириш давлат ва ҳукумат раҳбарлари ўртасидаги алоқаларни тўлдирувчи Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг устувор йўналишига айланди. Россия ва Ўзбекистон ўртасида уч юз элликка яқин ҳужжатдан иборат мустаҳкам шартномавий-ҳуқуқий база яратилгани биз учун муҳим”, дейди Матвиенко.