Қадрли оналар!

0

Чақалоқлар учун сўрғич танлашда нималарга эътибор бериш лозим?

Чақалоқ вазнига
Оғиз бўшлиғининг ўлчамига
Кўкрак сути ёки аралашмани ичиш интенсивлигига (ютиниш билан боғлиқ муаммоларда сўрғич мумкин эмас)
Боланинг ёшига (2 ёшдан ошган болаларга сўрғич бермаган маъқул)
Сўрғичнинг нимадан тайёрланганлигига ва юмшоқлигига

Сўрғичдан фойдаланиш мобайнида қуйидагиларни билиш лозим!

Бир сўрғичдан фақат бир бола фойдаланиши керак
Сўрғич тешилган, шакли бузилган, ранги ўзгарган ёки деформацияланган бўлса, ундан фойдаланиш мумкин эмас
Сўрғични камида 6-8 ҳафтада алмаштириб туриш лозим
Сўрғични мунтазам равишда тозалаб ювиб, стерилизация қилиш талаб этилади;
Сўрғични иссиқлик ёки қуёш нурларида қолдириш мумкин эмас.