С витамини шамоллашда ёрдам беради

0

С витамини суяк ва мускуллар таркибидаги коллаген моддаси ҳосил бўлишида иштирок этади, темирнинг сўрилишини яхшилаб, инсон иммунитетини рағбатлантиради, қон томирлар деворини мустаҳкамлайди.

Кўп миқдорда қабул қилинган С витамини билан шамоллашни даволаш ёки белгиларни енгиллаштириш ҳақидаги ғоя 2007 йилги тадқиқотда инкор этилган. Тадқиқотчилар кунига 200 миллиграмм С витамини қабул қилиш шамоллаш давомлилиги, даражаси ва учраш тезлигини камайтира олмаслигини аниқлаган.

Мева сабзавотлар, айниқса цитрус меваларни кўп истеъмол қилиш тананинг С витаминига бўлган эҳтиёжини қоплайди. Катталар учун суткалик эҳтиёж 90 миллиграммни ташкил этади.