Салоҳнинг «Ливерпуль»га ўтиши хайрли ишларга йўл очди

0

Муҳаммад Салоҳ нафақат «Ливерпуль» клуби етакчиси ҳисобланади, балки у мусулмон маданиятининг элчиси сифатида муҳим роль ўйнайди.

Стэнфорд университет томонидан 2 йил аввал ўтказилган тадқиқотларга кўра, у «Ливерпуль»га ўтгач, шаҳарда мусулмонларга бўлган нафрат туфайли амалга оширилган жиноятлар 18,9 фоизга камайган бўлса, «Ливерпуль» фанатлари томонидан мусулмонларга қарши ёзилган твитлар сони 50 фоизга пасайган. Шу сабабга кўра, «Time» журнали Салоҳни 2019 йилнинг энг нуфузли 100 нафар инсонлар қаторига киритди.

Шунингдек, мерсисайдликлар сардори Жордан Хендерсон «The Times»га берган интервьюсида Салоҳ ҳақида қуйидагича фикр билдирганди:

«Кийиниш хонасида биз Ислом динига нисбатан беҳурматлик қилмаймиз. Бутун дунёда шундай бўлишини истардик», — деганди Хендерсон.

Бундан ташқари, Салоҳ туфайли «Ливерпуль» совринларни нишонлаш пайтида алкоголсиз шампан виносидан фойдалана бошлаган.