ТИВ: Термизга 5 та снаряд келиб тушган (фото)

0

ТИВ хабарига кўра, 2022 йил 5 июль, соат 16:20 атрофида Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудга Афғонистон томонидан учиб келгани тахмин қилинган бешта снаряд қулаган.

Снарядлар тушганда портлашлар содир бўлмаган. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар йўқ.

Термиз шаҳридаги “Мажнунтол” маҳалласида жойлашган тўртта хонадонга кичик зарар етган, бешинчи снаряд футбол майдонидан топилган. Топилган снарядлар сапёр бўлинмаси томонидан зарарсизлантирилган.

“Ҳозирда Ўзбекистоннинг ваколатли органлари Афғонистон томони билан биргаликда ушбу ҳодиса сабабларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширмоқда”, дейилади баёнотда.