Тошкентда 42 ёшли пиёдани бир машина уриб юбориши натижасида, иккинчиси босиб кетди

0

Тошкентнинг Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчасида, 1979 йилда туғилган ҳайдовчи З.Ю. давлат рақами 01 М 014070 бўлган «Hyundai Santa Fe» автомашинасида белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Автоҳалокат 2022 йилнинг 5 июль куни соат тахминан 00:05 ларда  содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилмоқда.

Зарба натижасида пиёда йиқилган ва бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи 1983 йилда туғилган М.Х. бошқарувидаги «Toyota» русумли автомашина тагида қолиб кетган.

Натижада пиёда, 1980 йилда туғилган В.С. олган тан жараҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.