Туркияда инфляция 80 фоизга етди. Бу 1998 йилдан бери энг юқори кўрсаткичдир

0

Туркия Республикасида истеъмол нархлари июнь ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 78,6 фоизга ошди. Сиёсатчиларнинг фикрича, бунга мамлакатдаги пул сиёсати ва энергия импорти билан боғлиқ муаммолар сабаб бўлган. Туркия 1998 йилдан бери энг кучли нарх ўсишини бошдан кечирмоқда.