Ўқувчилар ўртасида муштлашув содир бўлди

0

Жамоат жойида муштлашган шахсларга нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарида.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг 5 июль куни 19:30 ларда Самарқанд шаҳрининг Даҳбед кўчасида жойлашган ўқув марказларидан бирининг бир гуруҳ ўқувчилари ўртасида юзага келган келишмовчилик оқибатида жанжал юзага келган.

Ҳодиса жойга ИИБ ходимлари етиб келиб жанжал бартараф этилиб, фуқаролар ҳудудий ИИБга олиб келиниб, ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Ҳозирда Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.