Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида автобус қатнови тикланади

0

Ўзбекистон пандемиядан кейин Қирғизистон билан автобус қатновини тиклайди. Бу ҳақда «MIR 24» хабар берди.

Маълум қилинишича, яқин кунларда Тошкент–Ўш йўналиши бўйича қатнов йўлга қўйилади. Ҳозирда ёзги сайёҳлик мавсумига Иссиқкўлга кунлик рейслар тикланган. Йўналиш бўйлаб ҳаракатланиш 13 соат давом этади.

Автобуслар йўловчиларга қулайлик яратиш учун кондиционер ва кино томоша қилиш учун монитор билан жиҳозланган.