Иссиқ кунларда болаларни қандай овқатлантириш керак?

0

Шифокор Лайло Бахтиёрова:

Ҳаво ҳарорати кўтарилиши билан болаларда инжиқлик, иштаҳасизлик ва ланжлик ҳолатлари кўпроқ кузатилади. Шу сабабли бола овқат рационига кўпроқ эътибор бериш керак.

Болалар камида 3 маҳал овқатланишлари лозим.
Овқатлар билан биргаликда салатлар истеъмол қилиш;
Тушликда енгил таомланиш; асосий эътиборни нонушта ва кечки овқатга қаратиш лозим;
Меваларни овқатдан кейин истеъмол қилиш;
Кун давомида табиий мевалардан тайёрланган шарбатлар бериш;Ширинликлар истеъмолини камайтириш лозим.