Иссиқ кунларда болаларни қандай овқатлантириш керак?

0

Шифокор Лайло Бахтиёрова:

-Ҳаво ҳарорати кўтарилиши билан болаларда инжиқлик, иштаҳасизлик ва ланжлик ҳолатлари кўпроқ кузатилади. Шу сабабли бола овқат рационига кўпроқ эътибор бериш керак.

-Болалар камида 3 маҳал овқатланишлари лозим.
– Овқатлар билан биргаликда салатлар истеъмол қилиш;
– Тушликда енгил таомланиш; асосий эътиборни нонушта ва кечки овқатга қаратиш лозим;
– Меваларни овқатдан кейин истеъмол қилиш;
– Кун давомида табиий мевалардан тайёрланган шарбатлар бериш;
-Ширинликлар истеъмолини камайтириш лозим.

«Соғлом ҳаёт»