Uzbekistan Airways’нинг Нукус халқаро аэропорти орқали амалга оширилувчи халқаро авиақатновлар жадвалида ўзгариш содир бўлди.
Нукус – Москва – Нукус
5 июлдан 29 июлгача Нукус-Москва-Нукус йўналишидаги парвозлар Урганч – Москва – Урганч йўналишида Урганч халқаро аэропорти орқали амалга оширилади. Парвоз вақтлари ўзгармайди.
Нукус – Оқтов – Нукус
7 июлдан 28 июлга қадар 727 ва 728 Нукус-Оқтов-Нукус йўналишлари бўйича авиақатновлар янги жадвал бўйича амалга оширилади.
HY-727 Нукус – Оқтов 10:20 – 11:50;
HY-728 Оқтов – Нукус 12:50 – 14:15;
Бундан ташқари, 2022 йил 29 июль куни режалаштирилган Жидда – Нукус – Жидда HY-5308 ва HY-5369 йўналиши бўйича авиақатновлар жадвалга мувофиқ ўзгаришсиз амалга оширилади.