Туркия Финландия ва Швецияга мурожаат билан чиқди

0

Туркия адлия вазири Бекир Боздаг Финландия ва Швецияга террор ташкилотлари аъзоларини экстрадиция қилишни талаб қилиб, ёзма мурожаат йўллади, дея хабар берди “NTV” телеканали.

Анқара, хусусан, 2016 йил давлат тўнтариши амалга оширишга уринишда айбланаётган террорчи ташкилотлар вакилларини Туркияга беришни талаб қилмоқда.

Президент Режеп Таййип Эрдоған аввалроқ 73 нафар террорчининг Швециядан эктрадицияси талаби бўйича бор-йўғи 3-4 киши қайтарилганини айтган.

РБК