Бурак Ўзчивит рафиқаси Фаҳрие Эвженга қимматбаҳо совға тайёрлади, бироқ…

0

Нафақат Туркияда, балки бутун дунё бўйлаб машҳурликка эришган, ўзининг гўзал муҳаббати билан турк кинофильми мухлисларига яхши таниш бўлган жуфтлик Фаҳрие Эвжен ва Бурак Ўзчивит ижтимоий тармоқларга янги фотосуратларни жойлаштириш ва бир-бирларига қимматбаҳо совғалар бериш орқали севгисини намойиш этади.

Ижтимоий тармоқларда Бурак Ўзчивит Фаҳрие Эвженнинг туғилган кунига уй совға қилмоқчи эканини маълум қилди. Актёр бундан ташқари рафиқаси учун янги машина буюртма қилди. У буюртма қилган Porsche брендининг Jeep машинаси 2023 йилда ишлаб чиқарилади, бироқ Бурак Ўзчивит ушбу машинага олдиндан буюртма берган. Хорижий нашрларнинг ёзишича, Бурак Ўзчивит машина учун дастлабки тўловни амалга ошириб бўлган ва автомобилнинг нархи 500 минг долларни ташкил қилади.

 

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари актёрнинг бу ишидан рафиқаси жуда хурсанд бўлиши ҳақида фикр билдирган, бироқ улар орасида бу ҳолатга бошқача муносабат билдирганлар ҳам бўлган. Турк матбуоти ҳам Фаҳрие Эвженнинг совғаларини ва актёрнинг харажатлари ҳақида ёзиб, сюрпризни ошкор қилиб қўйган.

Жуфтлик «Чолиқуши» сериалининг суратга олиш майдончасида учрашган. Бурак Ўзчивит ўша пайтда модель Жейлан Чапа билан яхши муносабатда бўлган бўлса ҳам Фаҳрие Эвженга эътибор қаратган.

Орадан бир-икки йил ўтиб, 2015 йилда «Севги сенга ўхшайди» фильмидаги ижросидан кейин улар муносабатларини янада мустаҳкамлашди. Туркиянинг «олтин жуфтлиги» 2016 йилда никоҳдан ўтиб 2017 йилда расман турмуш қурди. Фаҳрие ва Бурак Ўзчивитнинг тўйи Босфор кўрфазидаги тарихий виллада жуфтликнинг дўстлари ва қариндошлари даврасида бўлиб ўтди. Ҳашаматли тарзда ўтган тўй муҳокамаларга сабаб бўлган. Тўйдан бир йил ўтиб, 2018 йилда Бурак Ўзчвит ва Фаҳрие Эвженнинг Каран исмли ўғли дунёга келди. Улар суратга олиш жараёнлари билан банд бўлишига қарамай фарзандини ўзи тарбия қилади.