Шанхайда ҳаво ҳарорати кескин кўтарилди. Мўғулистонда эса…

0

Шанхайда ҳаво ҳарорати Целсий бўйича 40,9 даражага етди, бу ушбу шаҳардаги метеорологик кузатувлар тарихидаги рекорд кўрсаткичдир, дея хабар беради Синьхуа ахборот агентлиги.
Шанхай марказий об-ҳаво станцияси 13 июль куни соат 08:00 дан бошлаб ҳаддан ташқари иссиқлик туфайли «тўқ сариқ» огоҳлантириш эълон қилди. Кейин даража «қизил»га кўтарилди. Охирги 3 кун давомида об-ҳаво хизмати иккинчи марта «қизил» огоҳлантиришни эълон қилади.

Шанхайда охирги марта бундай рекорд даражадаги юқори ҳарорат 2017 йилнинг 21 июлида қайд этилган эди. 13 июль ҳолатига кўра, жорий йилнинг 14 кун ичида Шанхайда ҳаво ҳарорати 35 даражадан ошгани қайд этилган бўлса, шундан 8 кунида 37 даражадан, яна 2 кунида эса 40 даражадан ошган.

Охирги прогнозга кўра, Шанхайда юқори ҳаво ҳарорати яқин 3-4 кун давомида давом этади. 14 июль куни эса 39-40 даражагача иссиқ бўлди.

Мўғулистонда қор ёғди

Мўғулистоннинг Баян-Олгей вилоятида дўл ва қор ёғди. Бу ҳақда Kaznews портали маълум қилди.

«14 июль куни Баян-Олгей вилоятининг Цагааннуур ҳудудида дўл, Алтанцогц қишлоғидаги Сайхан Девсег яйловига қор ёғди», – дейилади порталда.